Мирзиёев иқлим интеграциясига чорлади
Президент Шавкат Мирзиёев Анталияда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP31 конференциясида Марказий Осиё давлатларини ягона иқлим интеграцияси моделини яратишга чақирди. Давлат раҳбари минтақада музликларнинг тез суръатда эриши, сув тақчиллиги ва қурғоқчилик хавфи ортиб бораётганини алоҳида қайд этди. Бу муаммоларни ҳеч бир давлат ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди, шу боис муштарак ҳаракатлар талаб этилади.
Мирзиёев дастлабки босқичда табиий офатлар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйишни таклиф қилди. Шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларини мониторинг қилиш бўйича ягона кўрсаткичларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Саммит доирасида Президент бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, экологик лойиҳаларни молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди.