Таҳририят қоидалари
Биз хабарларни аниқ, тушунарли ва манбаси кўрсатилган ҳолда етказишга ҳаракат қиламиз.
Манбалар
Ҳар бир хабар остида манба кўрсатилади. Номсиз «экспертлар» ва текшириб бўлмайдиган маълумотлардан фойдаланмаймиз. Бошқа нашрлар мавзуси ўз сўзимиз билан баён этилади.
Мавзу танлаш
Устувор: муҳим сиёсий ва ижтимоий воқеалар, жамиятни қизиқтирган ҳодисалар, фавқулодда вазиятлар. Расмий протокол хабарлари, реклама мазмунидаги ва аҳамиятсиз хабарлар берилмайди.
Видео ва суратлар
Бегона видеолар қисқа, далил сифатида ва манбаси кўрсатилган ҳолда берилади. Қонли ва шафқатсиз кадрлар кўрсатилмайди. Сунъий равишда яратилган «ҳужжатли» суратлардан фойдаланилмайди.
Сунъий интеллектдан фойдаланиш
Бошловчилар образи ва овози сунъий интеллект ёрдамида яратилган. Матнларни тайёрлашда ҳам AI воситалари қўлланади; мазмун учун масъулият таҳририятда.
Хатони тузатиш
Хато ёки ноаниқлик ҳақида хабар берсангиз, текширамиз. Тасдиқланса, тузатиш хабар саҳифасига, видео тавсифига ва имкон бўлса кейинги сонга киритилади.
«Обуначидан» рукни
Томошабинлар юборган видеолар таҳририят текширувидан ўтгач эфирга берилади. Муаллиф исми фақат унинг розилиги билан айтилади.