Пайшанба, 19 ноябрь 2026ЎзбOʻzbРусEngYouTubeTelegramFacebookInstagram
ТЕЗ ОРАДА14:00 — «Кундузги сон» тайёрланмоқдаБугун яна: 17:00, 20:00, 22:00

Кун якунлари

КУН ЯКУНЛАРИ · 18 ноябрь, 22:00

Ўзбекистон байроғи — 35 йиллик тарих

Бугун Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига роппа-роса 35 йил тўлди. 1991 йил 18 ноябрда имзоланган қонли ҳужжатлар ва байроқнинг илк чизмалари бугун Миллий архивда сақланмоқда.

КУН ЯКУНЛАРИ · 18 ноябрь, 22:00

Яшил зоналарни сотиш тақиқланди

Ўзбекистонда давлат таълим ва тиббиёт муассасалари ҳудудидаги яшил зоналарни хусусийлаштириш қатъиян тақиқланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган янги фармонга кўра, мактаб ва шифохоналар ерлари энди сотилмайди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 18 ноябрь, 22:00

Шэньчжэнда тарихий учрашув бошланди

«Шарҳсиз видео» рукнида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти саммитининг очилиш маросими.

КУН ЯКУНЛАРИ · 17 ноябрь, 22:00

Жарима майдонида катта навбатлар

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий амалиёт марказида ҳайдовчиларнинг катта навбати юзага келди. Юзлаб одамлар ўз машиналарини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун рухсатнома кутишмоқда.

КУН ЯКУНЛАРИ · 17 ноябрь, 22:00

Қизларини зўрлаган ота ҳибсга олинди

Тошкентда даҳшатли воқеа юз берди. Бир аёл ижтимоий тармоқларда эри ўз қизларини зўрлаганини айтиб чиқди. Видеомурожаатда айтилишича, эркак 12 ва 5 ёшли ўз қизларига нисбатан жинсий зўравонлик қилган.

КУН ЯКУНЛАРИ · 17 ноябрь, 22:00

Қрим кўприги қулади — Фламинго зарбаси

Қрим кўпригига берилган зарба лаҳзалари видеога тушиб қолди. Украина томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида кўприкнинг автомобиллар ўтадиган қисми жиддий шикастланган.

КУН ЯКУНЛАРИ · 17 ноябрь, 22:00

Хитойда сунъий селекция

Хитойдаги лабораториялардан бирида қўйларни сунъий уруғлантириш жараёни йўлга қўйилди. Замонавий технологиялар ёрдамида энди ҳайвонларнинг жинси, катта-кичиклиги ва ҳатто рангини ҳам олдиндан аниқ белгилаш мумкин.

КУН ЯКУНЛАРИ · 17 ноябрь, 22:00

Бруклинда бино қулади

АҚШнинг Бруклин шаҳрида кўп қаватли турар жой биноси тўсатдан қулаб тушди. Фожиа содир бўлган вақтда хонадонларнинг бирида бола ўйнаб юргани кузатув камерасига муҳрланган.

КУН ЯКУНЛАРИ · 16 ноябрь, 22:00

Россия НАТОга минтақамиз бўйича талаб қўйди

Россия Украинадаги урушни тугатиш бўйича Ғарбга қўйган талабларига Марказий Осиёни ҳам киритди. New York Times нашрининг ёзишича, Кремль НАТОдан минтақамиздаги ҳар қандай ҳарбий фаолиятдан воз кечишни талаб қилмоқда.

КУН ЯКУНЛАРИ · 16 ноябрь, 22:00

Коба Гвенетадзе тарифлар ошишини қўллади

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда газ ва электр энергияси тарифларини яна оширишни қўллаб-қувватлади. Ташкилотнинг мамлакатимиздаги доимий вакили Коба Гвенетадзе нархлар бозор даражасига чиқиши кераклигини айтди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 16 ноябрь, 22:00

Шавкат Мирзиёевни Ўмонда қирувчилар кузатди

Шавкат Мирзиёевнинг Ўмонга давлат ташрифи юксак ҳурмат ва тантана билан бошланди. Масқатдаги «Ал-Аълам» саройида давлат раҳбари шарафига 21 марта тўпдан ўқ узилди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 16 ноябрь, 22:00

Европа мигрантларни Руандага юбормоқчи

Европанинг бешта давлати ноқонуний мигрантларни Руандага депортация қилиш бўйича келишиб олди. Германия, Австрия, Нидерландия, Юнонистон ва Дания бу режани биргаликда амалга оширади.

КУН ЯКУНЛАРИ · 16 ноябрь, 22:00

Роберт Паттинсон — янги Жеймс Бонд

Янги Жеймс Бонд ролини машҳур актёр Роберт Паттинсон ижро этадиган бўлди. Amazon-MGM студияси 40 ёшли британ актёрини агент 007 сифатида тасдиқлади.

КУН ЯКУНЛАРИ · 15 ноябрь, 22:00

Электр ва газ бўйича янги имтиёзлар

Мамлакатда совуқ об-ҳаво шароитида аҳолини барқарор энергия билан таъминлаш мақсадида муҳим қарорлар қабул қилинди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 15 ноябрь, 22:00

Канар оролларида рекорд миграция

Испаниянинг Атлантика океанидаги Канар оролларига дам олиш кунлари Африкадан келган мигрантлар оқими кескин ошди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 15 ноябрь, 22:00

Президентнинг Омонга сафари

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Омон султонлигига борди ва Маскат шаҳрида султон Ҳейсам бин Тарик Ал Бусаид билан музокаралар ўтказди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 14 ноябрь, 22:00

Усман Нурмагомедов АЭРда қамалди

Бирлашган Араб Амирликларида россиялик машҳур ММА жангчиси Усман Нурмагомедов собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан мушташагани учун олти ойга қамалди.

КУН ЯКУНЛАРИ · 14 ноябрь, 22:00

Нефтчидан йирик ғалаба

Фарғонада футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган марказий ўйини бўлиб ўтди ва унда майдон эгалари Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини йирик ҳисобда мағлуб этди.