Роберт Паттинсон — янги Жеймс Бонд
Янги Жеймс Бонд ролини машҳур актёр Роберт Паттинсон ижро этадиган бўлди. Amazon-MGM студияси 40 ёшли британ актёрини агент 007 сифатида тасдиқлади. Бу ҳақдаги расмий эълон франшизанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пайдо бўлди. Паттинсон бу ролда 15 йил давомида Бонд бўлган Дэниэл Крейгнинг ўрнини эгаллайди. Янги фильмга машҳур режиссёр Дени Вильнёв бошчилик қилади. У «Дюна» ва «Пичоқ устида югурувчи 2049» каби асарлари билан танилган. Паттинсоннинг ўзи бу ролни ҳаётидаги энг катта шараф деб атади.
Роберт Паттинсон «Бэтмен» ва «Довод» фильмларидаги ижроси билан мухлислар меҳрини қозонган. Студия раҳбарияти унинг машҳурлиги кассабопликни таъминлашига ишонмоқда. Бу бондиана тарихидаги 26-расмий фильм бўлади ва унда актёрнинг маҳорати янгича қирраларини очиши кутилмоқда. Фильмнинг номи ва суратга олиш муддатлари ҳозирча сир тутилмоқда. Мухлислар янги Бонд образи қандай бўлишини интизорлик билан кутишмоқда. Студия яқин орада лойиҳа ҳақида қўшимча маълумот беришни ваъда қилди.