Президентнинг Омонга сафари
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Омон султонлигига борди ва Маскат шаҳрида султон Ҳейсам бин Тарик Ал Бусаид билан музокаралар ўтказди. Икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми ўтган йили атиги беш ярим миллион долларни ташкил этган бўлса-да, ҳозирда томонлар қиймати уч миллиард доллардан ортиқ бўлган қарийб йигирмата қўшма инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда мамлакатда ўзбек-оман инвестиция компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда, оманлик инвесторлар эса саноат ва логистика соҳаларида ўз иштирокини кенгайтирмоқда.
Шу билан бирга, Омоннинг денгиз портлари Ўзбекистон учун Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африка бозорларига чиқишда муҳим қўшимча транспорт йўлакларини очиб беради. Эслатиб ўтамиз, мамлакатлар ўртасида ўзаро визасиз режим амал қилмоқда, шунингдек, Тошкент ва Маскат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган.