Қизларини зўрлаган ота ҳибсга олинди
Тошкентда даҳшатли воқеа юз берди. Бир аёл ижтимоий тармоқларда эри ўз қизларини зўрлаганини айтиб чиқди. Видеомурожаатда айтилишича, эркак 12 ва 5 ёшли ўз қизларига нисбатан жинсий зўравонлик қилган.
Ушбу хабар тарқалгач, жамоатчиликда кескин норозилик ва хавотир уйғонди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари дарҳол ҳаракатга келди. Эркак икки нафар вояга етмаган фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Ҳозирда прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазиятни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўз назоратига олган ва оилага ёрдам таклиф қилган. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари онага ҳуқуқий ва психологик кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Бироқ она ҳозирча бундай ёрдамдан бош тортган. Бу воқеа жамиятда болалар хавфсизлиги ва оиладаги зўравонликка қарши курашиш масаласини яна бир бор кун тартибига чиқарди. Тергов якунлари бўйича айбдор қонун олдида жавоб бериши кутилмоқда.