Филларнинг дори излаш сирлари очилди
Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот африка филлари ўзларини ва оила аъзоларини даволаш учун ўнлаб турли доривор ўсимликлардан фойдаланишини кўрсатди. Кениянинг Элгон тоғи ҳудудида яшовчи филларнинг ҳаётини ўрганган мутахассислар уларнинг ғорларга кириб, минераллар олиш учун қояларни қириши билан бирга, ўрмондаги шифобахш ўсимликларни ҳам яхши билишини аниқлади. АҚШдаги Браун университети олими Элоди Фрейманннинг таъкидлашича, бу кашфиёт табиат ва инсон тиббиёти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эканини яна бир бор исботлади.
Ўрмонларнинг йўқ қилиниши ва табиий муҳитнинг бузилиши нафақат ҳайвонлар, балки келажакда инсоният ҳам зарур дорилардан маҳрум бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Бу каби тадқиқотлар ҳайвонот олами ҳақидаги билимларимизни кенгайтириб, табиатни асраш нақадар муҳимлигини кўрсатади.