Чоршанба, 18 ноябрь 2026 · Китобдаги студиямизданYouTubeTelegramFacebookInstagram
ТЕЗ ОРАДА11:00 — «Тезкор янгиликлар» тайёрланмоқдаБугун яна: 14:00, 17:00, 20:00, 22:00
Бош саҳифа / Об-ҳаво / Эрталабки сон · 08:00
ОБ-ҲАВО

Китоб тоғларига мавсумнинг илк қор ёғди

16 ноябрь 2026, 08:00Эрталабки сон

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани тоғли ҳудудларига мавсумнинг биринчи қор ёғди. Хусусан, туманнинг чекка ва олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Куҳсор маҳалласи оппоқ қор оғушига бурканди. Тоғ чўққилари, адирлар ҳамда қишлоқ кўчаларини қоплаган оппоқ қор табиатга ўзгача шукуҳ бағишлаб, кузнинг сўнгги кунларини қишнинг илк гўзал манзаралари билан уйғунлаштирди.

Айни пайтда ҳудуднинг бир томонида кузнинг сариқ ва олтинранг япроқлари сақланиб қолган бўлса, бошқа томонида қишнинг оппоқ латиф либоси ҳукмронлик қилмоқда.

Манба: t.me/kitab_districtВидео ва суратлар — кўрсатилган манбаларники.Бошловчи сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган. Хабар очиқ манбалардан олинган ва таҳририят томонидан текширилган.Хато ёки ноаниқлик топдингизми? Таҳририятга ёзинг — текшириб, тузатишни шу саҳифага киритамиз.

Шу сондаги бошқа хабарлар