Бош саҳифа / Жамият / Кундузги сон · 14:00
ЖАМИЯТБеш мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юрди
Бугунги «Шаҳар ва йўллар» рукнимизда Тошкент ва вилоят ўртасида қатнайдиган автобуслардаги назорат тадбирлари ҳақида сўз юритамиз. Ноябрь ойининг дастлабки 15 кунида ўтказилган рейдлар давомида 5 601 нафар йўловчи чиптасиз юргани аниқланди. Энг кўп қоидабузарлик 8Т ва 145-йўналишларда қайд этилган.
Транспорт вазирлиги назоратчилари йўловчиларга тўловни фақат нақдсиз усулда, яъни банк ёки транспорт карталари орқали амалга ошириш кераклигини эслатмоқда. Йўловчиларнинг бепул юриши жамоат транспорти фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.
Манба: uznews.uzВидео ва суратлар — кўрсатилган манбаларники.Бошловчи сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган. Хабар очиқ манбалардан олинган ва таҳририят томонидан текширилган.Хато ёки ноаниқлик топдингизми? Таҳририятга ёзинг — текшириб, тузатишни шу саҳифага киритамиз.