Жума, 20 ноябрь 2026ЎзбOʻzbРусEngYouTubeTelegramFacebookInstagram
ТЕЗ ОРАДА14:00 — «Кундузги сон» тайёрланмоқдаБугун яна: 17:00, 20:00, 22:00
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Кечки сон · 20:00
ИҚТИСОДИЁТ

Янги Тошкент қурилиши

19 ноябрь 2026, 20:00Кечки сон

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Ўзбек-турк бизнес кенгашининг биринчи мажлисида йирик шаҳарсозлик лойиҳалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари туркиялик инвесторларни Янги Тошкент қурилишида фаол иштирок этишга чақирди. Хусусан, хорижлик ҳамкорларга замонавий турар жой ва тижорат мажмуалари, меҳмонхоналар, шунингдек, тиббиёт ҳамда таълим муассасаларини барпо этиш таклиф этилди.

Бундан ташқари, транспорт соҳасида пуллик автомобиль йўллари, замонавий аэропортлар ва логистика марказларини ривожлантириш ҳам асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Манба: uznews.uzВидео ва суратлар — кўрсатилган манбаларники.Бошловчи сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган. Хабар очиқ манбалардан олинган ва таҳририят томонидан текширилган.Хато ёки ноаниқлик топдингизми? Таҳририятга ёзинг — текшириб, тузатишни шу саҳифага киритамиз.

Шу сондаги бошқа хабарлар