Шанба, 21 ноябрь 2026ЎзбOʻzbРусEngYouTubeTelegramFacebookInstagram
ТЕЗ ОРАДА17:00 — «Тезкор янгиликлар» тайёрланмоқдаБугун яна: 20:00, 21:00, 22:00
Бош саҳифа / Дунё / Кечки сон · 20:00
ДУНЁ

АҚШда дунёга машҳур бегемот нобуд бўлди

20 ноябрь 2026, 20:00Кечки сон

Америка Қўшма Штатларининг Сinsinnati ҳайвонот боғида кўпчиликнинг меҳрини қозонган Фиона исмли бегемот ҳаётдан кўз юмди. Бир ҳафта олдин жонивор яшаш ҳудудига тасодифан тушиб қолган тўқима бош кийимни ютиб юборган эди. Маҳаллий ветеринарлар уни қутқариш учун кечаю кундуз курашиб, барча зарур муолажаларни бажаришди.

Бироқ уларнинг саъй-ҳаракатлари наф бермади ва бегемотнинг аҳволи оғирлашиб нобуд бўлди. Эслатиб ўтамиз, Фиона 2017 йилда жуда заиф ва муддатидан олдин туғилгани учун бутун дунёда машҳур бўлиб кетган эди.

Манба: zamin.uzВидео ва суратлар — кўрсатилган манбаларники.Бошловчи сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган. Хабар очиқ манбалардан олинган ва таҳририят томонидан текширилган.Хато ёки ноаниқлик топдингизми? Таҳририятга ёзинг — текшириб, тузатишни шу саҳифага киритамиз.

Шу сондаги бошқа хабарлар