Европа Иттифоқига янги аъзолар учун ўн йиллик синов
Европа Иттифоқи расмийлари иттифоққа қўшилиш истагида бўлган янги номзод давлатлар учун ўн йиллик синов муддатини жорий этиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу янги қоида дастлаб Черногория мисолида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда ва бу борадаги келишув лойиҳаси дипломатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Мазкур қарор Иттифоққа янги қўшилаётган давлатларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ички ислоҳотларни тўлиқ амалга оширишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, синов даврида янги аъзоларнинг овоз бериш ҳуқуқларини тўхтатиб қўтиш механизми ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу қарор асосан турли қоидабузарликлар ва келишмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бу каби талаблар Европа Иттифоқининг кенгайиш жараёнини янада қатъий назорат остига олиш ва унинг ички сиёсий хавфсизлигини мустаҳкамлаш заруратидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.