Бош саҳифа / Жамият / Тезкор янгиликлар · 17:00
ЖАМИЯТАндижонда электр тармоқлари ходимлари ушланди
Андижон туманида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани учун ҳисобланган катта миқдордаги қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Ҳисобланган 400 миллион сўмлик зарарни 65 миллион сўмга тушириб бериш эвазига улар фуқародан 2000 доллар талаб қилган. Электр тармоқлари корхонасининг икки нафар ходими мазкур пулни олаётган вақтида тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.
Манба: gazeta.uzВидео ва суратлар — кўрсатилган манбаларники.Бошловчи сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган. Хабар очиқ манбалардан олинган ва таҳририят томонидан текширилган.Хато ёки ноаниқлик топдингизми? Таҳририятга ёзинг — текшириб, тузатишни шу саҳифага киритамиз.