Приёнка Чопранинг қизи ҳиндча дуо ўқиди
Ҳиндистонлик машҳур актриса Приёнка Чопра ўз саҳифасида тўрт ёшли қизи Малти Мари иштирокидаги таъсирли видеони оммага намойиш этди. Видеода кичик Малти уйдаги кичик ibodatxona қаршисида онасининг тирсагида ўтириб, қадимги ҳинд дуоси «Gayatri mantra»ни ёqimli ohangda yoddan o‘qiyotgani акс этган. Қизчанинг ҳар бир сўзни аниқ ва ўзига хос оҳангда талаффуз қилиши актрисанинг ҳам қалбини эритди.
Жараёндан чексиз завқ олган Приёнка қизига қараб унинг жуда гўзал чиқиш қилганини алоҳида эътироф этди. Ушбу кадрлар орқали машҳур юлдуз ўз фарзандини турли маданиятлар уйғунлашган муҳитда тарбиялаш билан бирга, миллий урф-одат ва қадриятларни ҳам чуқур сингдириб бораётганини кўрсатди. Интернет фойдаланувчилари қизчанинг меҳр билан айтган дуосига илиқ муносабат билдирди.